Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси

2017 йил 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди, уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда Мамаризо Нурмуратов, Химмат Окбутаевнинг тегишинча халқ депутатлари Жиззах ва Самарқанд вилоят Кенгашлари депутати ваколати тугатилганлиги муносабати билан уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари ваколатлари муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, 27-Жилвон сайлов округидан сайланган депутат Джамол Насиров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Мажлисда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ, шунингдек Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

9595

30Июнь 2017



Долзарб мавзулар