Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси

2017 йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси М. Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов – 2017 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида, яъни жорий йил 24 декабрь куни ўтказилиши, мазкур сайлов кампанияси шу йилнинг 23 сентябридан бошланиши эълон қилинди.

Шу куннинг ўзида Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари учун матбуот конференцияси ўтказилди.

Матбуот конференциясидан сўнг Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси давом этди.

Мажлисда Пўлат Раззақович Бобожоновнинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига тасдиқлангани муносабати билан ва Мамат Эшкулович Хайдаровнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида берган ёзма аризасига кўра уларнинг сенаторлик ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, 23-Шоҳруд сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Уткир Шомуродович Холов Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси лавозимига ҳамда 70-Термиз сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдукодир Хамидович Тошкулов Термиз давлат университетининг ректори лавозимига тайинланганликлари муносабати билан уларнинг депутатлик ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек, округ ва участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Мажлисда Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.


Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

11942

15Сентябрь 2017



Долзарб мавзулар