Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Жиззах вилоятида Сенат аъзоси сайлови бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2018 йил 3 июлдаги “Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида”ги қарорида Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлиси ўтказилиши белгиланган эди.

Шунга асосан, жорий йил 6 июль куни Жиззах вилояти мусиқа драма театри биносида халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов очди.

Қўшма мажлисда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, вилоят фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Бўшаб қолган ўринга Олий Мажлиснинг Сенати аъзоси сайлови амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда уюшқоқлик билан ўтказилди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Алибекович Салиев Олий Мажлиснинг Сенати аъзоси этиб сайланди.


Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

4478

06Июль 2018



Долзарб мавзулар