Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси

2018 йил 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия Раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда жорий йилнинг 6 июль куни бўлиб ўтган Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси баённомасига асосан Эргаш Алибекович Салиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинди.

Шунингдек, мажлисда Илгизар Сабировнинг халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши томонидан депутатлик ваколати тугатилганлиги муносабати билан унинг сенаторлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш ҳамда Қонунчилик палатаси депутати Собит Турсуновнинг вафот этганлиги сабабли депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

4736

11Июль 2018



Долзарб мавзулар