Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Сайлов тизимини ислоҳ қилишда муҳим қадам

2018 йил 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия Раиси М.Абдусаломов олиб борди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3961-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши юзасидан лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.


Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ва мақсадли тарзда жорий этилиши мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий салоҳиятини оширишга, элу юртимиз қадриятларини ва ютуқларини жаҳон ҳамжамиятига танитишга, халқимиз фаровонлигини таъминлашга беқиёс катта ҳисса қўшади.


Президентимизнинг “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши мамлакатимизда сайлов тизимини ислоҳ қилишда янги қадам бўлди. Зеро, сайлов сиёсий ҳаётимизни демократлаштиришда энг долзарб жиҳатлардан ҳисобланади.


Қарорга мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси мамлакатнинг бутун ҳудудида Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий этиш ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланиш бўйича фаолиятга умумий раҳбарликни ва мувофиқлаштиришни амалга ошириши белгиланган.


Мажлисда Президент қарори ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида тегишли манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар вакилларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳи таркиби ҳамда режалар дастури тасдиқланди.


Марказий сайлов комиссияси мажлисида, шунингдек, Комиссиянинг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.



Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

1982

09Октябрь 2018



Долзарб мавзулар