Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

АНОНС!!!


2018 йил 16-17 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида “Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва демократик сайловлар: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.


Халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуси билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Конференцияни ташкил этишда Олий Мажлис палаталари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳам иштирок этмоқда.


16-17.jpg


Мазкур конференциядан кўзланган мақсад халқаро ва хорижий экспертлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳаси, шунингдек сайлов жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.


Конференция ишида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Венециан комиссияси, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, БМТ Котибияти ҳузуридаги Сиёсий масалалар бўйича департаментнинг сайловлар ўтказишга кўмаклашиш бўлими ва бошқа шу каби халқаро институтларнинг вакиллари қатнашиши кутилмоқда.


Ушбу тадбирни ёритиш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳам жалб қилинади.


Халқаро конференция якунида миллий сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш ва демократик сайловларни ўтказиш бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилади.

172

12Ноябрь 2018



Долзарб мавзулар