Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 йиллиги олдидан

ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Тошкент юридик коллежи талабалари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

photo_2018-12-05_19-27-43.jpg

Давра суҳбатида Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди вакиллари, Адлия вазирлиги қошидаги Тошкент юридик коллежи ўқитувчи ва талабалари, ҳуқуқшунос олимлар, сайлов ҳуқуқи бўйича экспертлар иштирок этди.


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов мамлакатимизда мустақиллик йилларида сиёсий, давлат ва ҳуқуқий тизим босқичма-босқич модернизация қилиниши самарасида юксак демократик талабларга мос миллий сайлов тизими яратилганини таъкидлади. Фуқароларнинг шу аснода давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи тўлиқ таъминланмоқда. Бунда Конституциямиз ва қонунларда умумэътироф этилган норма ва принциплар асосида шакллантирилган сайловларни ўтказишнинг демократик принциплари мустаҳкамлаб қўйилгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

photo_2018-12-05_19-27-41.jpg

Тадбирда сайлов соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, жорий йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

photo_2018-12-05_19-27-37.jpg

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг суд тизимидаги тутган ўрни, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асослари ва Сайлов кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёни, кенг жамоатчилик муҳокамаси ва халқаро экспертизадан ижобий ўтганлиги ҳақида маълумот беришди.


Ўзаро мулоқот ва фикр алмашиш шаклида ўтказилган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.


Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

82

05Декабрь 2018



Долзарб мавзулар