Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси


2019 йил 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия Раиси М.Абдусаломов бошқарди.


Мажлисда Эркинжон Турдимовнинг халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги ва Абдумўмин Жўраевнинг халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги муносабати билан уларнинг сенаторлик ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳамда Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисини 2019 йил 25 январь куни соат 14:00да Самарқанд вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибиятининг янги ташкилий-тузилмаси шакллантирилганлиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти низоми” янги таҳрирда тасдиқланди.



Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

424

18Январь 2019



Долзарб мавзулар