Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси

2019 йил 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.


Мажлисда сайловларни қонун талабларига тўла мос равишда ўтказиш, ягона ҳуқуқ амалиётини қўллаш, шунингдек, фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиши билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларининг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини тузиш, аниқлаштириш ва сайловларда ундан фойдаланиш тартиби”ни тасдиқлаш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.


Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси мажлисида жорий йилнинг 25 январь куни Самарқанд вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича бўлиб ўтган қўшма мажлис баённомасига асосан сайланган Турдимов Эркинжон Окбутаевични Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.


Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.


Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

357

01Февраль 2019



Долзарб мавзулар