Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссияси мажлиси

2019 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни комиссия Раиси М.Абдусаломов олиб борди.


Мажлисда жорий йилнинг 16 февраль куни Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича бўлиб ўтган қўшма мажлиси баённомасига асосан Рихсиева Гулчехра Шовкатовна Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинди.


Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасига мувофиқ, сайланган Сенат аъзосига тегишли гувоҳнома ва кўкрак нишони топширилди.


Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

371

19Февраль 2019



Долзарб мавзулар