Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон вакиллари Россия Федерациясининг Марказий сайлов комиссиясида бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари Комиссия раисининг ўринбосари Г.Рахимова раҳбарлигида 2019 йилнинг 29 мартида Россия Федерациясининг Марказий сайлов комиссиясида бўлишди.


Ишчи ташриф доирасида Россия МСК раисининг ўринбосари Николай Булаев билан учрашув бўлиб ўтди.

1..jpg

Николай Булаев учрашувни очар экан, МСК турли мамлакатларнинг сайлов органлари билан фаол, лекин Ўзбекистон билан охирги икки-уч йилда жуда яқиндан ҳамкорликни олиб бораётганини алоҳида таъкидлади. “Россия МСК вакиллари Ўзбекистон Республикасига бир неча бор ишчи ташриф билан боришган ва ҳар сафар ёрқин таассуротлар билан қайтишган”, - деди Н.Булаев.

3.jpg

Томонлар сайловлар соҳасидаги халқаро ҳужжатларга ва тамойилларга риоя этиш, сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Учрашув давомида Марказий сайлов комиссияси расининг ўринбосари Г.Рахимова россиялик ҳамкасбларига мамлакатимизда амалга оширилаётган миллий сайлов тизими соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида гапириб берди. Бу борада сайлов жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали миллий сайлов тизимини такомиллаштириш алоҳида аҳамиятни касб этади.

2.jpg

Г.Рахимова таъкидлаганидек, Ўзбекистон Рсепубликаси Президентининг 2018 йилнинг октябрь ойида “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан, бўлиб ўтадиган парламент сайловларида сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизими ҳамда бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари қўлланилади.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил ноябрь ойида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида МСКнинг ташкилий-ахборот, таҳлилий, услубий ва консультатив функцияларини кучайтириш, сайловлар давомида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш ҳамда сайловчиларнинг ва сайлов жараёнидаги бошқа субъектларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга эътиборни кучайтириш назарда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда Сайлов кодексини қабул қилиш бўйича олиб борилаётгани ишлар алоҳида қайд этилди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган “Сайлов қонунчилигини такомиллаштирш ва демократик сайловлар: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзусидаги халқаро конференцияда кодекс лойиҳасининг экспертлар ўртасидаги муҳокамасида Россия МСК аъзоси Н.Левичев иштирок этган эди.

5.jpg

Россиялик ҳамкасблар Ўзбекистон МСК делегациясини Россия сайлов кампанияларини ўтказишнинг янги стандартлари билан таништиришди.

6.jpg

Маълумот ўрнида айтиш жоиз Россия сайлов участкаларида видеокузатув режими ҳамда сайлов комиссияларининг овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённомаларида QR-кодлаш технологиялари қўлланилмоқда. Делегация аъзолари овозларни ҳисоблашда техник воситаларидан фойдаланиш, “Мобил сайловчи” механизми, рақамли сайлов участкаларида овоз бериш бўйича кутилаётган экспериментлар ва масофадан амалга ошириладиган электрон овоз бериш йўллари билан ҳам таништирилди.

7.jpg

Учрашув давомида ягона овоз бериш кунида ахборот марказининг фаолиятини ташкил этиш, ахборот - тушунтириш фаолиятини олиб боришнинг асосий босқичлари, ахборотни тарқатиш каналлари ҳамда Россия МСК ахборот ва маълумот марказининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон МСК делегацияси Россия Федерациясининг «Выборы» давлат автоматлаштирилган тизими ва сайлов бюллетенларини қайта ишлаш компекслари фаолияти билан танишди.

 


 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

75

05Апрель 2019



Долзарб мавзулар