Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Қозоғистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловларда Ўзбекистон Республикаси делегациясининг иштироки ҳақида


2019 йилнинг 9 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловларда халқаро кузатувчилар сифатида қатнашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси Нур-Султон шаҳрига ташриф буюрди.

 

Сайловлар бўлиб ўтадиган куни Қозоғистонда 9.970 та ва мамлакат ташқарисида 65 та сайлов участкалари очилади.

 

Давлат раҳбари этиб сайланиш учун 4 та сиёсий партиялар, миллий-ватанпарварлик ҳаракати, жамоат бирлашмалари ҳамда касаба уюшмалари Федерациясидан илгари сурилган 7 нафар шахс номзоди қўйилган.

 

Қозоғистонда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш мамлакат Конституцияси, “Қозоғистон Республикасида сайловлар ҳақида”ги Конституцион қонун ҳамда сайловларни ўтказишга қаратилган бошқа қонуности ҳужжатлари, шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг сайловлар ўтказишнинг тартиб ва таомилларини қўллаш борасидаги қарорлари асосида амалга оширилади.

 

Бу сайловларнинг қонуний ўтишини кузатиш мақсадида 1700 дан ортиқ халқаро кузатувчиларнинг иштирок этиши кўзда тутилган.

 

Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлари ўринбосарлари, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда Марказий сайлов комиссияси ходимлари ташкил этади.

 

Ўзбекистон делегацияси МДҲ миссияси таркибида (2 нафар кузатувчи), ШҲТ (2), ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси таркибида (5), ЕХҲТ Парламенти Ассамблеяси таркибида (1) ва Ўзбекистон Республикасидан (5) ҳамда Жанубий Қозоғистонга юборилаётган (38) кузатувчилар билан қатнашади.

 

Овоз бериш жорий йилнинг 9 июнь куни маҳаллий вақт билан 07:00 дан 20:00 га қадар ўтказилади.

 

Сайлов участкаларида овозларни санаш овоз бериш якунлаганидан сўнг 12 соатдан кечиктирмасдан бошланиши белгиланган.

 

Сайловларни дастлабки якунларини чиқариш 2019 йилни 10-11 июнь кунлари кутилмоқда.

 

Мамлакат қонунчилигига кўра давлат раҳбарлигига сайловлар якунлари ҳақидаги ахборот сайлов ўтказилганидан ўн кундан кечиктирилмасдан эълон қилиниши лозим.

 


                                                           Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

 

69

08Июнь 2019



Долзарб мавзулар