Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси


2019 йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.


Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонуни 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуни 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси  Ғуломжон Иномович Ибрагимов соғлиғига кўра ўз хоҳиши билан Сенат аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги берган ёзма аризасига мувофиқ унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.


Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

355

19Июнь 2019



Долзарб мавзулар