Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди


Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан ҳамоханг ҳолда давлат ва жамият қурилиши тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам кенг кўламли сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


Хусусан, миллий сайлов қонунчилигимиз умумэътироф этилган халқаро принцип ва нормаларга тўла мос ҳолда ҳуқуқий жиҳатдан янада ривожлантирилди, либераллаштирилди ва сайлов амалиётини модернизациялаш йўлида янги босқич бошланди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ташабусси билан мамлакатимиз тарихида биринчи марта бир нечта қонунларнинг ўрнига тизимлаштирилган, конкрет ва яхлит қонун ҳужжати – 18 та боб ҳамда 103 та моддадан иборат “Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси” тайёрланди. Кодекс Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқуллангач, мамлакатимиз Президенти томонидан жорий йилнинг 25 июнь куни “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Марказий сайлов комиссиясининг 913-сонли қарори билан “2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар Дастури” қабул қилинди.


Мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган Сайлов кодекснинг қабул қилинишидан сўнг биринчилардан бўлиб, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлик меморандумининг имзоланишида катта маъно бор. Негаки, ёшлар – халқимизнинг бетимсол бойлиги, буюк салоҳияти ҳамда куч-қудрати манбаи ҳисобланади. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, даҳлдорлик ҳиссини кучайтириш энг муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади. Шунинг учун бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда ёшларни сайлов жараёнларида фаол иштирок этишларини таъминлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва куни кеча қабул қилинган Сайлов кодексига мувофиқ фуқаролар 18 ёшдан сайлаш ҳуқуқига эга бўладилар. Мамлакатимиз аҳолисининг 17 млн.дан зиёдини ташкил этувчи ёшлардан бу йилги сайловларда 2 млн. нафардан ортиғи биринчи марта сайловда иштирок этишини инобатга олсак, сайлов қонунчилигини ёшлар онгига сингдириш борасида тарғибот ишларини янада кучайтиришни тақозо этади. Ёшларимиз эса Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ эркинликларини таъминлашда маҳаллаларда, меҳнат ва ўқув жамоаларида тарғибочиларимизга қанот бўлиши керак.


Йиғилишда Сайлов кодексида ёшларимизнинг сайлов жараёнларида тегишли сайлов комиссиялари аъзоси, сиёсий партияларнинг ваколатли вакили, депутатликка номзод сифатида ҳам фаол иштирок этишлари учун кенг ваколатлар яратилаганлиги ҳусусида ҳам тушунтирилишлар берилди.


Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбаевлар томонидан келишув имзоланди.


Йиғилишда бугунги имзоланган ҳужжат ва у орқали амалга ошириладиган тадбирлар, янги қабул қилинган Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, шунингдек, сайловларда ёшларнинг ўрни ва роли борасидаги фикр-мулоҳазалар алмашилди.


Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

436

28Июнь 2019



Долзарб мавзулар