Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясида БМТТД Ўзбекистондаги Доимий вакили билан учрашув бўлиб ўтди

2019 йил 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги Доимий вакили Матильда Димовска ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

RUS_1789.JPG

Мамлакатимизда давлат қурилишининг демократик асосларини жадал ривожлантириш борасида олиб борилаётган сиёсат доирасида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ҳамда сайлов жараёнига ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

М.Димовсканинг таъкидлашича, Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида бўлиб, бу борадаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш қўллаб-қувватланишини билдирди.

RUS_1813.JPG

Қайд этилганларни инобатга олган ҳолда сайлов органлари вакилларининг малакаси, шунингдек, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва электорал фаоллигини ошириш ҳамда сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштириш муҳокамалар мавзусида бўлди.

RUS_1806.JPG

Учрашувда томонлар сайлов соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш муҳимлигини тасдиқлаб ўтдилар.


Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати

293

05Июль 2019



Долзарб мавзулар