Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Розенблюм иштирокидаги учрашув

2019 йил 8 июль куни Марказий сайлов комиссиясида АҚШнинг Ўзбекистодаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Розенблюм иштрокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида элчи Д.Розенблюмни дипломатик миссия раҳбари этиб тайинлангани муносабати билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилаб ўтилди.

photo_2019-07-08_17-33-08.jpg

Шундан сўнг Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов сайлов соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Сайлов комиссиялари фаолияти самарадорлигини ошириш, комиссия аъзоларини ўқитиш, сайлов стандартлари ва тартиб-таомилларини бирлаштирган ягона Сайлов кодексининг қабул қилиниши, шунингдек, Ўзбекистон вакилларининг чет давлатларда халқаро кузатувчилар сифатида иштироки билан таништирди.

photo_2019-07-08_17-32-48.jpg

Учрашув иштирокчилари томонидан мамлакат парламенти ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакиллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича долзарб масалалар муҳокама этилди.

Икки томонлама мулоқот давомида томонлар халқаро ташкилотлар, хорижий сайлов органлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Шу муносабат билан, меҳмонларга ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш Миссиясининг келгуси ташрифи ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама муносабатларни кенгайтириш бўйича конструктив мулоқотга тайёр эканликларини билдириб ўтдилар.


Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати

66

08Июль 2019



Долзарб мавзулар