Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигидаги ўқув машғулотлари ҳақида

2019 йил 29 июль куни ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга кўмаклашиш лойиҳаси”нинг III босқичи доирасида ўқув семинари иш бошлади.


Семинар тренинг жорий йилнинг декабрь ойида парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва сайлов жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ёритишда Марказий сайлов комиссияси ва ҳудудий сайлов комиссиялари ходимлари билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган.



photo_2019-07-29_12-53-03.jpg


Тренингда сайлов жараёнида матбуот анжуманлари, брифингларни ташкил этиш, маҳаллий ва хорижий журналистлар билан ишлаш, ҳуқуқий муомала маданиятини шакллантириш, сайлов комиссиялари котибларининг видеокамера олдидаги вербал ва новербал мулоқот усуллари, ахборот хизматлари томонидан тайёрланадиган пресс-релизларинг янги форматлари, PR-материалларнинг хусусиятлари, интернетда хавфсизлик масалалари каби мавзулар қамраб олинди.


photo_2019-07-29_15-11-02.jpg



Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати

77

30Июль 2019



Долзарб мавзулар