Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

БМТ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ташрифи

2019 йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЭБМ) билан учрашув бўлиб ўтди. Унда халқаро экспертлар мамлакатимизга бўлган ташриф юзасидан дастлабки хулосалари билан ўртоқлашдилар.


Жумладан, республикамизда сайлов жараёнини демократлаштириш ва такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ижобий баҳоланиб, ушбу йўналишдаги фаолиятда, жумладан, фуқароларнинг электорал фаоллигини ошириш, сайлов комиссиялари аъзоларини ҳуқуқий билимларини оширишда кўмаклашиш ва сайловларни моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашда БМТ ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлиги таъкидланди.


Миссия Ўзбекистон Республикасида сайловлар соҳасида техник ёрдам кўрсатиш юзасидан якуний хулосалари ва ушбу ёрдам турлари бўйича тавсияларини БМТ Котибияти раҳбариятига тақдим этишини билдириб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати


347

30Июль 2019



Долзарб мавзулар