Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ҳақида

2019 йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.


Маълумки, шу йил 23 ва 24 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг навбатдаги мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан тақдим этилган номзодлар кўриб чиқилиб, Марказий сайлов комиссиясининг бир қатор янги аъзолари сайланди.


Шу боис йиғилиш кун тартибидаги дастлабки масала МСКнинг таркибига киритилган ўзгаришлар хусусида бўлди. Шундан сўнг МСКнинг айрим аъзоларини комиссияда доимий асосда ишлаш учун жалб этиш масаласи кўриб чиқилди.


Шунингдек, йиғилишда янги қабул қилинган Сайлов кодексига мувофиқ Марказий сайлов комиссиясининг регламенти тасдиқланди. Регламентда МСКнинг тузилиши, комиссия раҳбарияти ва аъзоларининг ваколатлари ва вазифалари, Марказий сайлов комиссияси фаолиятини ташкилий таъминлаш, МСК мажлисини ўтказиш, мажлисларда овоз бериш ва қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари белгиланди.


Мажлисда МСКнинг “Сайлов-2019” мобил иловасини яратиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Мобил иловадан фойдаланиш учун дастлаб илова мобил телефон ёки компьютерга интернет орқали юклаб олинади. Илованинг маълумотлар базаси юклаб олингач, ундан офлайн тарзда, яъни интернет алоқасисиз ҳам фойдаланиш мумкин. Мазкур мобил илова сайлов комиссияларининг самарали фаолияти учун қўшимча қулайлик ва имкониятлар яратади. Ундан сайловга оид қонун ҳужжатлари, сайлов комиссиялари фаоллари ҳақида маълумотлар, сайловчилар, комиссия аъзолари, сиёсий партиялар ва номзодлар ҳамда кузатувчилар учун услубий тавсиялар, сайлов фаолларининг билимини оширишга доир ўқув материаллари, китоблар ва мақолалар, сайлов мавзуси бўйича савол-жавоблар ўрин олади. Шунингдек, сайловчиларга ўз сайлов участкасини топишида кўмаклашиш учун махсус ҳавола ҳам жойлаштирилади.

“Сайлов-2019” мобил иловасидаги маълумотларни ўзбек тилида кирилл ва лотин алифболарида ҳамда қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида тўлдириш имконияти яратилади.


IMG_20190824_164426.jpg


Шунингдек, комиссия аъзолари “Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор ҳам лойиҳасини кўриб чиқишди.


2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 9-бандида фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини таъминлашни такомиллаштириш вазифаси қўйилган эди.


Шундан келиб чиққан ҳолда, эндиликда ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган фуқароларлар ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга бўладилар. Уларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳам сайлов участкаларини тузиш таклиф этилмоқда.


Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати

318

24Август 2019



Долзарб мавзулар