Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

РАДДИЯ

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) Матбуот хизмати шуни маълум қиладики, айрим оммавий ахборот воситалари, хусусан, Россиянинг “Мир24” телеканали, шунингдек “Kun.uz” веб-сайтида “Ўзбекистонда сайловлар жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтади. Сайлов жараёнлари аввалги сайловлардагидек пропорционал тизимда ўтказилади”, деган мазмундаги нотўғри хабар эълон қилинди. Мазкур ахборот гўёки МСК раиси сўзларидан ва МСК Матбуот хизматидан олинганлиги кўрсатиб ўтилган.


МСК томонидан шу кунга қадар бундай баёнот берилмаган.


Шунингдек, хабарда келтириб ўтилганидек, Ўзбекистонда сайлов жараёнлари пропорционал тизимда эмас, балки мажоритар сайлов тизимида ўтказилади. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида ўтказилади.


Сайлов Кодексининг 36-моддасига асосан Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги уларнинг ваколатлари муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига биноан эълон қилинади.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.


Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилиш борасида оммавий ахборот воситаларини олдиндан хабардор қилади.


Барча саволлар юзасидан Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматининг (матбуот хизмати раҳбари – Жаҳонгир Наҳанов) қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: (71) 239-43-91, (71)239-15-72.


Марказий сайлов комиссияси 
Матбуот хизмати

292

27Август 2019



Долзарб мавзулар