Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон Республикаси делегацияси БСОА Ижроия Кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этди

2019 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси МСК раиси ўринбосари М.Истамов бошчилигидаги делегация Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида бўлиб ўтган БСОА Ижроия кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси ишида қатнашди.



Ижроия кенгаши Бош Ассамблея томонидан қабул қилинган сиёсий қарорлар ижроси назорати ҳамда БСОА котибияти қоида ва низомларини тасдиқловчи орган ҳисобланади. Ўзбекистон МСК 2017 йилдан буён кенгаш аъзосидир.


Тадбирда Ижроия кенгашининг 16 аъзосидан 25 нафардан ортиқ вакил, шунингдек, ассоциациянинг (Корея Республикасининг миллий сайлов комиссияси, ЖАР сайлов комиссияси) 2 аъзосидан 4 нафар кузатувчи иштирок этди. Йиғилиш кун тартиби доирасида БСОА раисининг янги ўринбосарини, бош котибини, назорат ва аудит, ташкилот даромад манбаларини диверсификациялаш қўмиталари аъзоларини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилди.


Кенгаш аъзолари бир қатор давлатлар сайлов органлари томонидан ассоциацияга аъзо бўлиш учун берилган янги аризаларга алоҳида эътибор қаратишди. Ҳиндистон сайлов комиссияси Нью-Деҳлида БСОАнинг ҳудудий бўлинмасини ташкил қилиш таклифи билан чиқди. Мазкур бўлинманинг сайлов ташкилотчиларини ўқитиш маркази сифатида фаолият юритиши кўзда тутилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси вакиллари БСОАнинг навбатдан ташқари йиғилишидаги иштироки доирасида БСОА бош котиби Ким Ён Хи, Руминия Доимий сайлов органи раиси Ион Минку Радулесу, Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси раиси Сун Ил Квон билан учрашди. Учрашувларда икки томонлама ҳамкорликнинг бир қатор, хусусан, мазкур ташкилот доирасидаги масалалари муҳокама этилди.


Ўзбекистон томонидан бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарлик ҳақида маълумот берилиб, чет эл сайлов органлари ва халқаро ташкилотлар вакилларини халқаро кузатувчилар сифатида таклиф этилиши кўзда тутилаётгани билдирилди.



69456085_949520648722421_9076124224187269120_o.jpg


Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

85

04Сентябрь 2019



Долзарб мавзулар