Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон Республикаси делегацияси халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этмоқда

Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси бугун Москва шаҳрида ўз ишини бошлаган "Сайлов жараёнларини рақамлаштириш. Гуманитар ўлчамлар” халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этмоқда.


Тадбир Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси ва Москва шаҳри ҳукумати томонидан ташкил этилди.


Халқаро илмий-амалий конференцияда 90 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда: халқаро ташкилотлар ва 30 дан ортиқ давлатлардан сайлов органлари вакиллари.


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов Ўзбекистон сайлов жараёнини такомиллаштириш, шу жумладан, яқинда қабул қилинган Сайлов кодексидаги янги киритилган тартиб, қоида ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини жорий этиш амалиёти тўғрисида маъруза қилди.


photo_2019-09-06_16-50-14.jpg


Шунингдек, халқаро илмий-амалий конференциянинг ялпи мажлисида турли мамлакатларнинг 20 дан ортиқ сайлов органлари вакилларининг маърузалари тингланди.


Халқаро конференция ўз ишини 8 сентябрга қадар давом эттиради.


Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

89

06Сентябрь 2019



Долзарб мавзулар