Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Тадбиркорлар фаровон ҳаётимиз учун овоз бермоқда

Тадбиркорларга яратилаётган имтиёз ва преференциялар туфайли ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши тобора ошиб бормоқда. Жаҳонда иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамасдан, дунёнинг саноқли давлатлари қаторида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш суръатлари сўнгги 10 йил давомида 8 фоиздан кам бўлмай келаётганида ҳам соҳа вакилларининг салмоқли улуши бор. Мамлакатимизда ушбу соҳада иш билан банд аҳолининг 76,5 фоиздан зиёди меҳнат қилмоқда.

 

Бугунги сайлов жараёнларида тадбиркорлар ҳам фаол иштирок этаётир. Тошкент шаҳридаги 561-сайлов участкасида шундай манзарани кузатиш мумкин.

 

– Мамлакатимизда хусусий мулк устуворлиги амалда таъминланаётгани эркин фаолият юритишимизга замин яратмоқда, – дейди Юнусобод тумани Наврўз маҳалласидаги “Оташ” кўп тармоқли хусусий фирмаси раҳбари Нажот Ниёзов. – Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқлари ҳам қонунлар асосида кафолатлангани сайлов жараёнида эркин иштирок этиш ва овоз беришда ўз ифодасини топмоқда. Бу жамиятимизда фуқаролик жамияти мустаҳкам қарор топгани, давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ҳуқуқий демократик давлат сифатида муносиб ўрин эгаллаб турганидан далолат беради.

 

Н.Абдураимова, ЎзА

3872

29Март 2015



Долзарб мавзулар