Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Эртамиз бугунимиздан фаровон бўлади

Фарғона. Вилоятдаги 947 сайлов участкасида овоз бериш давом этмоқда. Рўйхатга олинган 2 миллион 342 мингдан зиёд сайловчининг ўз конституциявий ҳуқуқини эркин ифода этиши учун барча қулайликлар яратилган.

 

Фарғона тумани Водил қишлоғидаги 784-сайлов участкасида 2 минг 900 дан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. Уларнинг 19 нафари илк бор овоз беради. Участкада овоз беришни нуроний отахонлар бошлаб берди.

 

– Ёшим етмиш бешда, – дейди Фозил ота Темиров. – Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик халқимизнинг энг улуғ бойлиги. Бунинг учун Яратганга беадад шукроналар айтамиз. Президент сайлови эртамизнинг бугундан ҳам фаровон бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

 

Етмиш бир мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Сўх туманида 27 сайлов участкаси ташкил этилган.

Чашма қишлоғидаги 436-сайлов участкасида овоз бериш эрта тонгдан кўтаринки кайфиятда бошланди. 2 минг 100 сайловчи рўйхатга олинган участка зарур техника ва жиҳозлар, сайлов жараёнига оид ҳуқуқий адабиётлар билан тўлиқ таъминланган.

 

– Сайлов участкасига келолмайдиган сайловчиларнинг уйига бориш учун комиссия аъзолари белгиланиб, транспорт ажратилди, кўчма қути билан таъминланди, – дейди участка сайлов комиссияси раиси Мадаминжон Аброржонов. – Сайловчиларимиз жуда фаол. Улар қайси номзодга, нима учун овоз бераётганини жуда яхши билади.

 

М.Сулаймонов, ЎзА

5531

29Март 2015



Долзарб мавзулар