Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Андрей Хриенко: Сайловчилар ва кузатувчилар учун барча қулайлик яратилган

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга келган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари сайлов участкаларида бўлиб, овоз бериш жараёнини кузатмоқда.

 

– Эрта тонгда Тошкент шаҳридаги 160-сайлов участкасига келганимда, бу ер аллақачон сайловчилар билан гавжум эканлигининг гувоҳи бўлдим, – дейди «Вектор» стратегик тадқиқотлар халқаро институтининг бош директори Андрей ХРИЕНКО (Россия). – Фуқароларнинг сайловдаги фаоллиги катта таассурот қолдирди. Бу уларнинг Ватан равнақи ва халқ фаровонлигига ўзини дахлдор сезишини кўрсатиб турибди. Президентликка номзодларнинг сайловолди дастури билан сайловчилар кенг танишган.

 

Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик борасида ўрнак олса арзигулик жиҳатлар кўп. Сайлов участкаларида сайловчилар ва кузатувчилар учун яратилган қулайликлар, юксак даражадаги шарт-шароит бунга ёрқин мисолдир. Бунинг самарасида сайловчиларнинг яширин овоз бериш ҳуқуқлари тўла таъминланмоқда.

 

Ўзбекистон изчил ривожланаётган мамлакат. Мустақилликнинг илк йилларида танланган Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли – “ўзбек модели” бугунги кунда юксак самаралар бермоқда.

 

Ўзбекистонда ижтимоий соҳаларда, хусусан, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар эътиборга молик. Мамлакатингизда жорий этилган узлуксиз таълим тизими натижасида юксак билим ва малакага эга мутахассислар тайёрлашнинг самарали механизми яратилган. Айниқса, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига ҳавасим келади. Уларда ёшларнинг камида иккита касбни эгаллаши, битирувчиларнинг иш жойи олдиндан тайин бўлиши Ўзбекистонда ёшлар масаласига катта эътибор қаратилаётганидан далолатдир.

 

Ирода Умарова, ЎзА

13907

29Март 2015



Долзарб мавзулар