Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Овозимиз тараққиётга хизмат қилади

Мамлакатимизда чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, юрт тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Таълим тўғрисида”ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ижроси доирасида мамлакатимизда жаҳон андозаларига мос таълим тизими шакллантирилиб, замонавий билим масканлари барпо этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институти шундай даргоҳлардан бири.

 

Тизимда малакали кадрлар тайёрлашга қаратилаётган эътибор самарасида божхона хизмати ходимлари давлатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, унинг манфаатларини ҳимоя қилишда самарали фаолият юритмоқда.

 

Соҳа ходимлари ва бўлажак божхоначилар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён бўлган сайловда ҳам фаол иштирок этмоқда.

 

– Президент сайлови мамлакат эртанги кунида муҳим аҳамият касб этувчи сиёсий воқеадир, – дейди Олий ҳарбий божхона институтида ташкил этилган 525-участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Бахтиёр Абдураҳимов. – Буни ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшлар чуқур англаши зарур. Шундан келиб чиқиб, сайловолди жараёнида кенг кўламли тарғибот ишлари билан бир қаторда катта тайёргарлик ишлари ҳам олиб борилди.

 

– Таълим муассасамизда қонунлар асосида кафолатланган ҳуқуқларимизни амалга ошириш учун барча шарт-шароит яратилган, – дейди 4-босқич тингловчиси Виктория Шубина. – Бунга жавобан келгусида мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида ҳар қанча меҳнат қилсак, фидойилик кўрсатсак арзийди. Биз буни дилдан ҳис этиб, жонажон Ўзбекистонимиз билан доимо фахрланамиз. Юксак демократик талаблар асосида ташкил этилган сайловда иштирок этиб, кўксимиз яна ғурурга тўлди. Ишонамизки, бизнинг овозимиз эртага юртимизни бундан-да юксак тараққиёт марраларига олиб чиқишга хизмат қилади.

 

Н.Абдураимова, ЎзА

6137

29Март 2015



Долзарб мавзулар