Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Беморлар учун қулайлик яратилди

Президент сайловига тайёргарлик жараёнида шифохоналарда ҳам сайлов участкалари ташкил этилиб, улар барча зарур адабиётлар, ҳужжатлар тўплами, ахборот материаллари, кўргазмали қўлланмалар билан таъминланди.

 

Пойтахтимиздаги 7-шаҳар шифохонасида ташкил этилган 555-сайлов участкасида сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш учун пухта ҳозирлик кўрилди. Участка сайлов комиссияси аъзолари сайлов арафасида шифохонада даволанаётганларни сайлов қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар, Президентликка номзодларнинг сайловолди дастурлари билан таништирди.

 

– Тасодиф туфайли жароҳатланиб, шифохонада даволанишимга тўғри келди, – дейди Юнусобод тумани Ашт маҳалласида яшовчи Мақсуд Бўриев. – Ҳаётимизда муҳим воқеа бўлган шундай сиёсий тадбирда қатнашиш учун ўзим яшаётган жойдаги участка сайлов комиссиясига бориш имкониятим чекланганидан афсусда эдим. Шифохонада сайлов участкаси ташкил этилгани бизни ниҳоятда қувонтирди. Участка сайлов комиссияси аъзолари бизни сайловолди тайёргарлик жараёнлари билан тўлиқ таништирди. Конституциявий ҳуқуқимиздан фойдаланиб, сайловда овоз бердик.

 

Шифохоналарда сайлов участкасига чиқиш имкониятига эга бўлмаган беморлар ҳам бор. Участка сайлов комиссияси аъзоларидан тузилган гуруҳ уларнинг хоналарига сайлов қутиларини олиб бормоқда. Улар шифохонанинг кардиология бўлимида даволанаётган Турсуной ая Ойметованинг ҳузурида ҳам бўлди. Онахон ўзининг фуқаролик бурчини адо этиб, ўзи танлаган номзодга овоз бергач, дуога қўл очиб бугунги дориломон кунларга, тинч-осойишта, фаровон ҳаётимизга шукрона келтирди.

 

Б.Хидирова, ЎзА

10097

29Март 2015



Долзарб мавзулар