Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Энг муносиб номзодга овоз бердим

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Тошкент вилоятида ҳам эрта тонгдан кўтаринки кайфиятда бошланди.

 

Вилоятда ташкил этилган 872 сайлов участкасида бир миллион тўққиз юз мингдан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. Уларнинг 12 минг 187 нафари илк бор овоз бераётган ёшлар.

 

Чирчиқ шаҳридаги 52-сайлов участкасида муҳим сиёсий тадбирнинг юқори савияда уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаш учун барча зарур шароит яратилди. Сайлов қонунчилигига оид маълумотлар, сайловчилар ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги тарғибот воситалари кўринарли, қулай жойга қўйилди.

 

–Чирчиқ шаҳрида 113 минг 400 дан зиёд сайловчи иштирок этиши кутилмоқда. Уларнинг 271 нафари биринчи марта овоз берувчилардир, – дейди 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси аъзоси Ботир Қодиров. – Мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўрин тутадиган, ҳаётимизга, фарзандларимиз иқболига дахлдор ушбу сиёсий тадбирда кимёгарлар шаҳри аҳолиси фаол иштирок этаётир.

 

Беморлар, ногиронлар ҳамда жисмоний имконияти чекланган фуқароларнинг ҳам мазкур жараёнда иштирок этишини таъминлаш мақсадида кўчма овоз бериш қутиларидан фойдаланилмоқда.

 

– Феруз маҳалласидаги кўп қаватли уйлардан бирида истиқомат қилувчи Умар ота Иномов бу йил 69 ёшни қарши олади, – дейди Чирчиқдаги 135-сайлов участкаси раиси Саид Зиёев. – Отанинг жисмоний имконияти чеклангани боис, кўчма қути ёрдамида хонадонида ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланишини таъминладик.

 

Б.Ҳидоятов, ЎзА

7759

29Март 2015



Долзарб мавзулар