Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон кузатувчилари Белоруссияда

Сайловлар ва республика референдумларини ўтказиш бўйича Беларусь Республикаси Марказий комиссиясининг ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитасининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси М.Абдусаломов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Д.Саъдуллаев МДҲ кузатувчилари миссияси таркибида 2015 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтган Беларусь Республикаси Президенти сайловини кузатишда иштирок этдилар.

 

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни 928 нафар халқаро кузатувчилар, шу жумладан ЕХҲТ ДИИҲБдан – 344 нафар, МДҲдан – 387 нафар, МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясидан 45 нафар кузатувчи томонидан кузатиб борилди. Шунингдек, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент ассамблеясидан 68 нафар кузатувчи, Европа Кенгаши Парламент ассамблеясидан – 15 ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотидан – 7 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтди. Хорижий мамлакатлар сайлов органларидан 20 нафар кузатувчи, дипломатик корпусдан – 65 нафар, 22 нафар мустақил ҳалқаро кузатувчи иштирок этди. 9168 нафар маҳаллий кузатувчилар ҳам сайловни мониторинг қилиб борди.

 

Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Беларусь Республикаси Марказий сайлов комиссияси, 153та ҳудудий, 6129та, шу жумладан хорижда 49 та участка сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилди.

 

Сайловлар ва республика референдумларини ўтказиш бўйича Беларусь Республикаси Марказий комиссиясининг маълумотларига кўра, сайловчилар рўйхатига 6 миллион 951 минг 81 фуқаро киритилди. Уларнинг 2 миллион 502 минг 389 нафари (36%) муддатидан олдин овоз берди.

 

Сайлов натижалари бўйича А.Лукашенко 83,49% овоз тўплаб Беларусь Республикаси Президенти этиб сайланди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

14292

15Октябрь 2015



Долзарб мавзулар