Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ҳамкорлик қилиш тўғрисида мемоморандум имзоланди

21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломовнинг мамлакатимизда Тошкент шаҳрида 23-24 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ҳамда сайлов тизими ва қонунчилигини демократлаштириш, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибасига бағишланган халқаро давра суҳбати иштирокчиси сифатида ҳозир бўлган  Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси А.Цимдарс билан учрашуви бўлиб ўтди.

 DSCN6436.JPG

Учрашув чоғида сайлов органларининг икки томонлама ҳамкорлиги масалалари бўйича фикр алмашилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов  таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Унинг МДҲ мамлакатлари, Германия, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Малайзия сайлов органлари, шунингдек БМТТД, ЕХҲТ, ШҲТ билан ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган.

 

Ўзбекистонда ҳам, Латвияда ҳам сайлов институтига алоҳида эътибор қаратилади. Иккала давлатда Марказий сайлов комиссияси мустақил орган сифатида фаолият кўрсатади. Марказий сайлов комиссияларининг ўзаро ҳамкорлиги самарали ва конструктив муносабатлар тусига эга. Ўзбекистон ва Латвия сайлов органларининг вакиллари халқаро ташкилотлар ишида, бошқа мамлакатларда сайловга тайёргарлик кўриш  ва уни ўтказиш жараёнларини кузатишда  иштирок этадилар.

 

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандумни имзолаш маросими ўтказилди. Меморандумда сайлов тўғрисидаги қонунчиликни ва сайлов амалиётини такомиллаштириш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ахборот, материаллар, тадқиқот натижалари алмашинувига кўмаклашиш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва фаоллигини юксалтириш соҳасида тажриба алмашиш назарда тутилган.

 DSCN6466.JPG

Ўзбекистон ва Латвия сайлов органларининг ҳамкорлиги тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросимида Латвия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Эдгарс Бондарс, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

6946

21Ноябрь 2015



Долзарб мавзулар