Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистон делегациясининг Дания ва Буюк Британиядаги учрашувлари

Марказий сайлов комиссияси котиби бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2015 йил 18-20 ноябрь кунлари Дания Қироллигида амалий ташриф билан бўлди.

 IMG_3228.JPG

Даниядаги ташриф дастури доирасида делегация аъзолари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун масъул ҳисобланган Дания ижтимоий масалалари ва ички ишлари вазирлигида учрашув ўтказди. Дания сайловчилари ягона электрон реестри амал қилиши тизими намоён қилинди. Унинг якунлари бўйича делегация аъзолари ушбу реестрни юритиш, уни янгилаш ва ундан сайлов амалиётида фойдаланиш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

 

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Мамлкатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси доирасида ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот бердилар.

 

Делегация аъзоларининг Дания Ташқи ишлар вазирлигида, парламентида, Статистика марказида ва Копенгаген мэриясида учрашувлари ҳам бўлиб ўтди.

 

2015 йил 23 ноябридан эътиборан ўзбек делегацияясининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигига ташрифи бошланди. Буюк Британия Сайлов комиссияси Сиёсий департаменти раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини янада такомилллаштириш, сайловларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича ўтазилаётган ислоҳотлар ҳақида ахборот берилди.

 

Шу билан бирга Буюк Британияда сайловчилар ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва унинг амал қилиши масалалари муҳокама қилинди. Буюк Британия қонунчилигига биноан овоз бериш учун сайловчилар рўйхатга олиниши зарур. Сайловчиларни рўйхатга олиш ва сайлов билан боғлиқ бошқа ташкилий масалалар 2006 йилги Сайловларни бошқариш тўғрисидаги ҳужжат билан тартибга солинади.

Учрашув чоғида сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти, сайловчилар ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва янгилаб бориш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

Ташриф доирасида делегациянинг Лондон райони Кенсингтон ва Челси муниципалитети ҳамда Маҳаллий маъмурият раҳбарлари жамяти вакиллари билан ҳам учрашувлар режалаштирилган.

 

Делегациянинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигига ташрифи давом этмоқда.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

5993

22Ноябрь 2015



Долзарб мавзулар