Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Арманистонда референдум кузатиш

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитасининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси О.Абдуназаров МДҲ кузатувчилари миссияси таркибида 2015 йил 6 декабрь куни бўлиб ўтган Арманистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни мониторинг қилишда иштирок этди.

 

Референдум жараёнини кузатишда 3 мингдан ортиқ маҳаллий кузатувчилар ҳамда қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлардан, шу жумладан Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси ва МДҲдан 116 нафар кузатувчи қатнашди.


Референдумда мамлакат фуқаролари “Конституцияга тузатишлар лойиҳасига розимисиз?” деган саволга жавоб бериш таклиф этилди. Асосий қонунга ўзгартишлар лойиҳаси 16 октябрь куни Арманистон Марказий сайлов комиссиясининг сайтида, шунингдек марказий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.

 

Таклиф этилган тузатишларга мувофиқ республика президенти чекланган вазифаларга (асосан вакиллик вазифаларига) эга. У аҳолининг тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан эмас, балки республика парламенти томонидан етти йиллик муддатга партиясиз номзодлар орасидан сайланади.

 

Ислоҳот парламентга бир мандатли мажоритар сайлов округлари бўйича сайловдан воз кечишни назарда тутади. Депутатлар мутлақ партияларнинг рўйхатлари бўйича сайланади. Парламент аъзоларининг сони 131дан 101 гача қисқаради.

 

Ҳукумат ижроия ҳокимиятининг олий органи сифатида белгиланган. Лойиҳа кўрсатилганидек, у “ички ва ташқи сиёсатни ишлаб чиқади ва амалга оширади”.

 

Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Референдум бўйича марказий комиссия, 41та округ комиссияси ва 1997та рефередум бўйича участка комиссияси амалга оширди.

 

Овоз бериш соат 08:00дан 20:00га қадар амалга оширилди. Референдумда мамлакатнинг сайлов ҳуқуқига эга бўлган фуқароларининг 50,74 фоизи иштирок этди. Конституциявий ислоҳот лойиҳаси учун 825 минг 521 киши ёки овоз берувчиларнинг 63,37% овоз берди.

 

Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати

12051

10Декабрь 2015



Долзарб мавзулар