Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

Кореяда тренинг

2015 йил 28 ноябрь 5 декабрь кунлари Ўзбекистон вакиллари Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА) томонидан (Корея Республикаси) Инчхон шаҳрида “Сайловда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) салоҳиятини ошириш” мавзусида ташкил этилган ўқув дастурида иштирок этдилар. Унинг ишида БСОАга 15 та аъзо давлатлар сайлов органларининг 37 нафар вакиллари қатнашди.

 12.03.jpg

Ўқув БСОАнинг ушбу йўналишда тажрибага эга бўлган ҳамда қатор хорижий давлатларда бир неча маротаба сайловларда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган етакчи мутахассислари томонидан олиб борилди.

 

Тадбир давомида ахборот-коммуникация технологияларини сайлов жараёнига жорий этишнинг амалий масалалари БСОАга аъзо давлатларнинг илғор тажрибаси мисолида муҳокама қилинди. Тренинг иштирокчилари Қирғизистоннинг сайлов жараёнида АКТ қўллаш бўйича тажрибаси билан танишдилар.

 

Шунингдек, БСОАнинг ҳар бир давлатда демократик сайловларни, сайлов органларининг очиқлиги ва мустақиллигини таъминлашга, уларнинг БСОА доирасидаги халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, шунингдек халқаро кузатув институтини ривожлантиришга қаратилган сайлов амалиётини такомиллаштириш бўйича фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

5737

11Декабрь 2015



Долзарб мавзулар