Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Янгиликлар | Рўйхатга ўтиш

“Сайловларни бошқариш” мавзусида ўқув курсида иштирок этиш

Марказий сайлов комиссияси Котибияти Халқаро алоқалар бўйича гуруҳининг раҳбари Дилшод Бахриев Ҳиндистон демократия ва сайловларни бошқариш халқаро институти (ҲДСБХИ) томонидан 2015 йил 29 ноябрдан 11 декабрга қадар “Сайловларни бошқариш” мавзусида Нью-Дели шаҳрида (Ҳиндистон Республикасида) ташкил этилган ўқув курсида иштирок этди.

 IMG_0379.JPG

Машғулотлар инглиз тилида ҲДСБХИнинг сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш борасида тажрибага эга бўлган экспертлари томонидан амалга оширилди. Тренингда 16 та мамлакатнинг сайлов органларидан 29 нафар вакиллари қатнашди: Бангладеш Халқ Республикаси, Вануату, Гайана, Грузия, Замбия, Шри-Ланка, Иордания Ҳошимит Қироллиги, Индонезия, Бутан Қироллиги, Камбоджа Қироллиги, Коста-Рика Республикаси, Суринам Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Уганда Республикаси, Танзания, Туркманистон.

Ўқиш доирасида сайловларни бошқариш ва ташкил этиш, сиёсий партияларни рўйхатга олиш ва уларнинг сайловдаги иштирокини молиялаштириш, сайловолди ташвиқотини ОАВда ёритиш, сайловчиларни ўқитиш, фуқароларнинг сайловда иштирок этиши учун қулай ва тенг шароитлар яратиш, сайловчиларни рўйхатга олиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш, шунингдек сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан, хусусан электрон овоз бериш машиналаридан фойдаланишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Тренинг қатнашчилари Ҳиндистонда сайлов соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳам таништирилди.

Ўқув курси якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

7564

14Декабрь 2015



Долзарб мавзулар