Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Саралаш
Номи:
Сана: Выбрать дату в календареВыбрать дату в календаре
  

Янгиликлар

Олий Мажлис қуйи палатасига сайлов демократик тамойиллар асосида ўтди

Мурод Каррийев, Туркманистон Марказий сайлов комиссияси раиси:

– Бир неча кундан бери сайловга тайёргарлик ишларини ва овоз бериш жараёнини кузатдим. Юқори даражадаги тайёргарлик ва фуқароларнинг ўта фаоллигини бошқа давлатларда учратиш қийин. Одатда бундай сиёсий тадбирларга баҳо берилганда халқаро стандартлардан келиб чиқилади. Ўзбекистонда ўтган сайлов бундай стандартларга тўла жавоб беради.

21881

28Декабрь 2009

Хеч ким эътибордан четда қолмаяпти

29-Жиззах округ сайлов комиссияси ҳудудидаги 66 та сайлов участкасининг ҳар бирида бугунги муҳим сиёсий тадбирни юқори даражада ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, уларнинг энг сўнгги алоқа воситалари билан таъминлангани сайлов жараёнининг бориши ҳақидаги маълумотлардан тезкорлик билан хабардор бўлиб туриш имконини бермоқда. 

2819

27Декабрь 2009

Сайлов қутилари хонадонларда

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани сингари Хоразм вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтмоқда. Воҳа ҳудудида 415 та сайлов участкаси мавжуд. Бугун мазкур сиёсий жараёнда 940 минг 472 нафар сайловчи иштирок этиши кутилмоқда. Шундан 25 минг нафардан зиёдроғи сайлов кунига қадар 18 ёшга тўлган фуқаролардир. Улар ушбу сиёсий воқеликларда илк маротаба иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

4282

27Декабрь 2009

Якдиллик тимсоли

Навоий вилоятининг барча ҳудудларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказилаётган сайловлар мамлакатимиз аҳолисининг сиёсий жараёнда якдил, аҳил ва иноқ эканликларини кўрсатмоқда.

3384

27Декабрь 2009

Сайловчилар фаол

Сирдарёда эрта тонгданоқ барча сайлов участкалари гавжум бўлди. Чунки вилоятда сайловолди учрашувлари, партиялар ташвиқоти уюшқоқлик билан ўтказилган эди.

3281

27Декабрь 2009

Имконият ва қулайлик

3-Медицина сайлов округига қарашли 13-сайлов участкаси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Нукус филиали биносида жойлашган. Мазкур участкага шу яқин атрофдаги тўртта шифохона — Кўп тармоқли тиббиёт маркази, Онкология диспансери, 1-Республика силга қарши диспансери ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Нукус филиали киради.

2445

27Декабрь 2009

Овоз бериш давом этмоқда

Барча сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгшаларига депутатларни сайлаш бўйича овоз бериш давом этмоқда.

3728

27Декабрь 2009

Келажакка дахлдорлик туйғуси

Нуробод тумани марказидаги 299-сайлов участкасида бўлганимизда, сайловчиларнинг мамлакатимиздаги тараққиёт, янгиланишлардан беҳад мамнун ҳолда сайловларда қатнашаётганликларининг гувоҳи бўлдик.

2258

27Декабрь 2009
Саҳифалар: Пред. 1 ... 72 73 74 75 76 ... 99 След. Все

Долзарб мавзулар