Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Саралаш
Номи:
Сана: Выбрать дату в календареВыбрать дату в календаре
  

Янгиликлар

Округ сайлов комиссиялари фаолиятига бағишланди

Округ сайлов комиссиялари фаолиятига бағишланди

31 октябр куни Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари раисларининг семинар-кенгаши бўлиб ўтди.

8214

03Ноябрь 2009

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий кафолатлари

Жамиятни янгилаш, модернизация ва ислоҳ этиш шароитида халқимизнинг ўсиб бораётган ижтимоий фаоллиги, сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурида юз бераётган ўзгаришлар, сайлов қонунчилигининг босқичма-босқич ривожланиши жараёнида бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўришнинг устувор йўналишларни аниқ белгилаб олиш ва сайловни юқори демократик асосларда ўтказишга барча имкониятларимизни сафарбар этиш чораларини кўришнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

21475

29Октябрь 2009

Марказий сайлов комиссиясида

Марказий сайлов комиссиясида

27 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Концепциянинг бажарилиши кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонунининг 8-моддасига биноан Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди ва бу борада тегишли қарор қабул қилди.

5973

28Октябрь 2009

Журналистлар учун брифинг

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси Чирчиқ шаҳрида вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди.

3452

26Октябрь 2009

Демократик тамойиллар асосида

Сайловлар — кучли фуқаролик жамиятига эга бўлган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродасининг эркин ифодаланиши, фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этишининг асосий шаклидир.
20 октябр куни Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида мамлакатимиз ва чет эл журналистлари учун матбуот анжумани ўтказилди.

10964

24Октябрь 2009

Муҳим сиёсий имтиҳон

Истиқлол йилларида Республикамизда ўз моҳиятига кўра ноёб, турли даражадаги сайловлар хусусияти инобатга олинган сайлов тўғрисидаги бир қатор қонунлар қабул қилинди. Мамлакатимизнинг сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари аксарият ривожланган демократик давлатларда бўлгани сингари сайловлардан сайловларгача бўлган даврларда тобора такомиллаштирилмоқда ва ривожлантирилмоқда. Бу табиий тадрижий жараён бўлиб, у бир томондан юртимизда рўй бераётган муҳим таркибий демократик ўзгаришларнинг натижаси бўлса, иккинчи тарафдан, бу жараённинг ўзи Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократик ислоҳотларнинг бориши ва мазмунига таъсир кўрсатмоқда.

10385

22Октябрь 2009

Сайлов ҳуқуқининг демократик асослари

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ ўз олдига инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш вазифасини қўйди ва бу вазифа Ўзбекистон Республикаси Конституциясида эълон қилинди.

14301

22Октябрь 2009

Энг олий демократик қадрият

Сайловлар демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродасининг еркин ифодаланиши, фуқаролик жамияти ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этишнинг олий шаклидир. Президент И.Каримов мамлакатимизда ҳуқуқий давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш вазифаларини ифода этиб таъкидлаганидек: "Биз ана шу эзгу мақсадлар сари интилаётган эканмиз, ҳаётимизда демократик тамойиллар чуқур илдиз отишини истар эканмиз, демократиянинг бош тамойили бўлмиш эркин сайловлар масаласига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим".

12958

21Октябрь 2009

Сайловга тайёргарлик изчил давом этмоқда

Сайловга тайёргарлик изчил давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида 20 октабр куни мамлакатимиз ва чет эл журналистлари учун навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.
Марказий сайлов комиссиясининг раиси М.Абдусаломов журналистларга сайлов округларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини шакллантириш, сиёсий партияларнинг бўлажак сайловларда иштирок этишига ижозат бериш ишлари ҳақида ахборот берди.

8694

21Октябрь 2009

Марказий сайлов комиссиясида

Марказий сайлов комиссиясида

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ сиёсий партияларнинг 2009 йил декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этишига доир ариза ва бошқа ҳужжатларини кўриб чиқди.
Марказий сайлов комиссияси аризалар тушиши тартибига кўра, 2009 йил 17 октябрда қабул қилинган 426 ва 427-қарорларига биноан Ўзбекистон Халқ-демократик партияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг, 2009 йил 18 октябрдаги 428 ва 429-қарорларига мувофиқ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда қатнашишига ижозат берди.

3507

19Октябрь 2009
Саҳифалар: Пред. 1 ... 92 93 94 95 96 ... 104 След. Все

Долзарб мавзулар