Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“Ўзбекистондаги сайлов тизими изчил такомиллашиб бормоқда”

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган 300 га яқин кузатувчи кузатиб бораётир. ЎзА мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизими, парламент сайловига тайёргарлик, сайлов жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Аджай Патнаик, Ж.Неру номидаги университет профессори (Ҳиндистон):

– Ўзбекистондаги сайлов тизими йилдан-йил такомиллашиб бораётир. Бу йилги парламент сайлови ҳам халқаро демократик меъёрлар асосида ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 9-Андижон сайлов округи ва бир қатор участкаларда бўлиб, жараён билан яқиндан танишдим. Барча сайлов участкаларида сайловчиларнинг фаоллиги, айниқса, ёшларнинг кўтаринки кайфияти эътиборимни тортди. Сайловчилар муносиб номзодларга овоз бериши учун барча шароит яратилган.

Ҳар бир депутатлик ўрнига Ўзбекистондаги тўртала сиёсий партиядан ҳам номзод кўрсатилгани сайловнинг муқобиллик ва соғлом рақобат муҳитида ўтишини таъминлади.

Ўзбекистонда истиқлол йилларида амалга оширилган ўзгаришлар, хусусан, Андижон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари мени ҳайратга солди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур вояга етган бу қутлуғ масканни зиёрат қилганимдан жуда мамнунман.

УзА

2790

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар