Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“Ўзбекистонда инсон манфаатлари устуворлиги таъминланмоқда”

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган 300 га яқин кузатувчи кузатиб бораётир. ЎзА мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизими, парламент сайловига тайёргарлик, сайлов жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Дмитрий Александров, МДҲ кузатувчилар миссияси вакили (Россия Федерацияси):

– Мамлакатингизда сайлов тизимига оид қонун ва меъёрий ҳужжатлар билан танишиб, бу соҳада ҳам инсон манфаатлари устуворлиги таъминланганига амин бўлдим.

Навоий шаҳрига илк бор келишим. Замонавий, навқирон шаҳар. Менга жуда ёқди. Навоий вилояти сайлов комиссияси раиси Шуҳрат Жўраев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи барча участкаларда сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик кўрилганини гапириб берди. Кузатишларим бунинг айни ҳақиқат эканини исботлади. Жумладан, Зарафшон шаҳридаги 36-сайлов округига қарашли сайлов участкаларида бўлганимда бунга тўла амин бўлдим.

Сайловда фуқаролар фаол қатнашди. Округ ва сайлов участкалари комиссия аъзоларининг малакаси, ҳуқуқий саводхонлиги талаб даражасида. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ жараён халқаро меъёрларга тўлиқ мос келади. Бугунги сайловда турли мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан кўплаб кузатувчиларнинг иштирок этаётгани бунга мисолдир.

Юртингизда фуқаролик жамиятини барпо этиш, жамиятни демократлаштириш, мамлакатни модернизациялаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бераётган юксак самараларни бугунги сайловлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ўзбекистон экологик ҳаракатига Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан 15 депутатлик ўрнининг берилиши мамлакатингизда экологик вазиятни барқарорлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганидан далолатдир.

УзА

4523

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар