Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“Юртингизда оналик ва болалик муҳофазасига эътибор жуда кучли”

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган 300 га яқин кузатувчи кузатиб бораётир. ЎзА мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизими, парламент сайловига тайёргарлик, сайлов жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Манабу Шимизу, Тайкё университети профессори (Япония):

– Навоий шаҳридаги Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 34-сайлов округига қарашли саккизта сайлов участкасида овоз бериш жараёнини эътибор билан кузатдим. Сайловчилар тадбирда фаол қатнашди.

Сайловнинг тинч ва осойишта, демократик тамойилларга мувофиқ ўтгани мазкур сиёсий жараёнга катта ҳозирлик кўрилганидан далолат. Кузатишларим асосида айтаманки, Ўзбекистонда сайлов тизими тобора ривожланиб ва такомиллашиб бормоқда.

Юртингизда оналик ва болалик муҳофазасига эътибор жуда кучли экан. Масалан, сайлов участкаларида оналар ва болалар учун махсус хоналар тайёрланиб, жиҳозлаб қўйилганини кўриб, жуда ҳавасим келди. Қаерда она ва болага ғамхўрлик кўрсатилса, ўша жойда эзгулик ва фаровонлик барқарор бўлади.

Барча демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора тарзда ўтган ушбу сиёсий тадбир сайлов тизимини шакллантириш борасида Ўзбекистонда ўрганса арзигулик тажриба кўплигига яна бир бор кўрсатди.

УзА

3147

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар