Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

Бугунги сайловлар келажакда юксак самаралар беради

Бугунги сайловлар келажакда юксак самаралар беради

Амар Абдулраҳмон Зуннун Ал-Санжарий, «Ал-Баян» марказий нашриёти бюроси раҳбари (Бирлашган Араб Амирликлари):

– Мамлакатингизда ўтаётган парламент сайловларини диққат билан кузатар эканман, у демократиянинг барча тамойилларига тўлиқ мос келишига ишонч ҳосил қилдим. Мамлакатингизни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг иштироки кучайгани демократиянинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Юртингизда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, қонуний манфаатларини таъминлаш учун барча шарт-шароит, ҳуқуқий асослар яратилган.

Су Сок Хунг, Корея Республикаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик федерацияси қўмитаси ҳамраиси:

– Ўзбекистон фуқаролари парламент сайловида фаол иштирок этаётир. Бу уларнинг мамлакат келажагига бефарқ эмаслигидан далолатдир. Депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва дастури билан сайловчилар атрофлича танишгани сезилиб турибди.

Бир қатор сайлов участкаларини кузатишим натижасида Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик борасида ўрнак олса арзигулик жиҳатларни кашф қилдим. Сайлов участкаларида сайловчилар учун яратилган қулайликлар – зарур ускуналар билан жиҳозланган тиббиёт, она ва бола хоналари ҳамда бошқа шарт-шароит шулар жумласидандир. Бундай юксак савиядаги ташкилий ишларни бошқа мамлакатда учратмаган эдим.

Ўзбекистон – улкан иқтисодий салоҳиятга эга мамлакат. Юртингизда хорижлик ишбилармонлар учун яратилган қулай сармоявий муҳит, кенг имконият ва имтиёзлар кореялик ишбилармонларнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқишини тобора оширмоқда. Мамлакатингиз иқтисодиёти бундан кейин ҳам барқарор ривожланишига ишонаман.

Янис Урбанович, Латвия Сейми «Келишув маркази» сиёсий бирлашма фраксияси раиси:

– Парламент сайловининг юксак демократик тамойиллар асосида ўтаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Бу жиҳатдан ҳам кўплаб мамлакатлар Ўзбекистондан ўрнак олса арзийди.

Сайлов участкаларидаги ходимларнинг тезкор ва аниқ ишлаётгани диққатга сазовор. Бир нечта сайлов участкаларини кўздан кечирдим, уларнинг фаолиятига ҳавасим келди.

Татяна Охлопкова, Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси:

– Мамлакатингизга илк ташрифим. Аввало, халқингизнинг меҳмондўстлиги ва ширинсуханлигидан лол қолдим. Ўзбекистон сиёсий ҳаётида муҳим жараён ҳисобланган сайловда кузатувчи сифатида иштирок этаётганим мен учун катта шараф. Сайлов жараёнларида биз, кузатувчилар ва сайловчилар учун яратилган юксак савиядаги шароитдан чин дилдан ҳайратландим. Мамлакатингизнинг сайловга оид барча ҳуқуқий ҳужжатлари халқаро стандартларга тўла мос келишини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Бу ерда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов жараёнларини кузатиш билан бирга ўзбекистонлик ҳамкасбларим билан мазкур соҳа юзасидан ўзаро тажриба ва ахборот алмашиш имкониятига ҳам эга бўлганимдан мамнунман.

Ўзбекистон бой тарихи, қадимий шаҳарлари, замонавий бунёдкорлик ишлари билан дунёга машҳур. Айниқса, Шарқ гавҳари бўлмиш Самарқанд ўзининг тарихий обидалари, ўзбек халқининг юксак санъати ва маданиятини акс эттирган меъморий ёдгорликлари билан ҳар қандай кишини мафтун этади. Мен бу гўзал шаҳарни зиёрат қилиб бунга тўла амин бўлдим.

Герхард Крамл, Қурилиш соҳасида тажриба ва тадқиқотлар институти бош менежери (Австрия):

– Халқаро кузатувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов жараёнларини бевосита кузатиб бориши учун барча зарур шарт-шароит яратилган. Ўзбекистондаги сайлов жараёни ривожланган демократик давлатлар сайлов тизимидан асло қолишмайди. Демократик тамойиллар, очиқ ва ошкоралик таъминланган ҳолда ўтаётган бугунги сайловлар бунинг яққол далилидир.

Кўппартиявийлик шароитида ўтказилаётган мазкур сайлов келажакда юксак самаралар беришига, халқ ўзи истаган ва ишонган номзодларни сайлашига ишонаман.

УзА

6304

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар