Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ошиб бормоқда”

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган 300 га яқин кузатувчи кузатиб бораётир. ЎзА мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизими, парламент сайловига тайёргарлик, сайлов жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Сантяго Руиз-Моралес, Ўзбекистон-Испания дўстлик жамияти раиси:

– Юртингизда ўтган аввалги сайловларда ҳам қатнашганман. Сайловларни очиқ ва ошкора, демократик тамойилларга, жаҳон андозаларига мос тарзда ўтказиш учун барча имкониятлар мавжуд.

Буни Олий Мажлис қуйи палатасига ўтаётган сайловлар жараёни ҳам яққол кўрсатиб турибди. Тошкент шаҳридаги бир қатор сайлов участкаларига бордим. Фуқаролар ўз конституциявий ҳуқуқини эркин амалга оширмоқдалар. Сайлов участкаларида кўплаб журналистлар, маҳаллий кузатувчилар, жумладан, сиёсий партияларнинг вакиллари овоз бериш жараёнини синчковлик билан кузатиб туришибди. Бу ҳам демократиянинг амалдаги бир ифодасидир.

Мамлакатингизда ўтаётган сайловни кузатиш учун уч юзга яқин халқаро кузатувчи ташриф буюргани бежиз эмас. Бу Ўзбекистоннинг нуфузи ошиб бораётганидан, юртингизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодий юксалиш борасидаги улкан ютуқлар халқаро миқёсда катта қизиқиш уйғотаётганидан далолатдир.

УзА

4469

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар