Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“Сайлов демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтмоқда”

“Сайлов демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтмоқда”

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бошланган сайлов жараёнларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган 300 га яқин кузатувчи кузатиб бораётир. ЎзА мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизими, парламент сайловига тайёргарлик, сайлов жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Сергей Лебедев, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижроия котиби, МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари:

Сайлов жараёнларини кузатиш давомида Тошкент шаҳри, Жиззах ва Хоразм вилоятларида бўлдим. Айтишим жоизки, Ўзбекистон Республикаси парламенти сайловига ҳар томонлама пухта ва изчил тайёргарлик кўрилган. Ўзбекистонда фуқаролар сайлов ҳуқуқининг амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида халқаро андозаларга тўла жавоб бера оладиган сайлов тизими яратилган.

Миссиямиз 2007 йили мамлакатингизда ўтказилган Президент сайловларида ҳам иштирок этган эди. Бу галги сайловларни кузатиш орқали шунга амин бўлдимки, сайлов тизими ва қонунчилиги ҳамда унга тайёргарлик жараёни янада такомиллашган. Ўзбекистон сайловига оид барча қонунлар халқаро меъёрларга мос келиши билан бир қаторда айрим мамлакатларнинг мазкур йўналишдаги ҳуқуқий ҳужжатларидан мукаммаллиги билан алоҳида ажралиб туради.

Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бу борадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида экологик ҳаракат ташкил этилиши ва унга Олий Мажлис қуйи палатасида 15 депутатлик ўрнининг берилиши мамлакатингизда экологик вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга ёрқин мисолдир.

Сайлов барча демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора тарзда ўтаётганига гувоҳ бўлдим. Сайловчиларнинг овоз бериш жараёни фаол давом этмоқда. Участкаларда сайлов юксак даражада ўтиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Сиёсий партиялар вакиллари, депутатликка номзодлар билан учрашиб, уларнинг сайловолди дастурларини ўрганиб чиқдик. Номзодларнинг дастурларида мамлакат истиқболига хизмат қиладиган кўплаб жиҳатлар ва йўналишлар ўз ифодасини топган. Дастурлардаги йўналиш ва устуворликларнинг бундай ранг-баранглиги улар ўртасидаги соғлом рақобат ва ўзига хосликни янада кучайтиради. Муносиб номзодларнинг сайланиши Ўзбекистонни янада равнақ топтириш, халқ фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

УзА

5482

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар