Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“Сайловни диққат билан кузатяпман”

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бошланган сайлов жараёнларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган 300 га яқин кузатувчи кузатиб бораётир. ЎзА мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизими, парламент сайловига тайёргарлик, сайлов жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Дато Хожи Ван Аҳмад бин Ван Омар, Малайзия сайлов комиссияси раисининг ўринбосари:

– Тошкент шаҳридаги бир нечта сайлов участкаларида бўлиб, парламент сайлови жараёнларини диққат билан кузатяпман. Сайловчиларнинг овоз бериш жараёнида фаол иштирок этаётгани мени қувонтирмоқда. Сайлов жараёнларида кўплаб халқаро кузатувчиларнинг қатнашаётгани мамлакатингизда демократияни мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганидан далолатдир.

Мен Ўзбекистонга сайловдан уч кун олдин келган эдим. Шу боис сайловолди кампаниясини бевосита ва батафсил кузатиш имкониятига эга бўлдим. Тайёргарлик жуда юқори даражада ташкил этилган. Бугун, 27 декабр куни эрта тонгда Тошкент шаҳридаги 160-сайлов участкасида бўлдим. Бу ер сайловчилар билан жуда гавжум. Сайловчилар учун яратилган қулай шарт-шароит, участкадаги тартиб ва хушмуомалалик менга жуда маъқул бўлди.

Сайлов участкалари зарур жиҳозлар билан таъминлангани – овоз бериш кабиналари, сайлов варақаларини ташлаш учун шаффоф қутилар ва бошқа жиҳатлар сайловчилар учун яратилган қулай шароит ва кенг имкониятлардир. Барча овоз берувчилар номзодларнинг дастури, сайловга оид бошқа маълумотлардан етарлича хабардорлиги сайловга юксак даражада тайёргарлик кўрилганининг тасдиғидир.

УзА

4811

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар