Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“Ўзбекистон фуқаролари сайловга оид қонунчиликни яхши билади”

“Ўзбекистон фуқаролари сайловга оид қонунчиликни яхши билади”

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бошланган сайлов жараёнларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган 300 га яқин кузатувчи кузатиб бораётир. ЎзА мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизими, парламент сайловига тайёргарлик, сайлов жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Ясуши Инаба, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги маслаҳатчиси:

– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда кузатувчи сифатида иштирок этаёганимдан мамнунман. Тошкентдаги 329-сайлов участкасида бўлдим. Тайёргарлик жуда юқори даражада ташкил этилган.

Пойтахтингизда сайловнинг боришини кузатиб, ҳар бир фуқаро овоз бериш учун ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келаётганини кўрдим. Сайловда иштирок эта олмаётган бетоблар, қарияларнинг уйларига сайлов қутиларининг олиб борилаётгани ҳар бир фуқарога ўз ҳуқуқидан тўла фойдаланиш имконини бермоқда.

Ўзбекистон фуқаролари сайлов тўғрисидаги қонунчиликдан, депутатликка номзодлар ҳақидаги маълумотлардан яхши хабардор экан. Турли муассасалар ва аҳоли гавжум жойларда номзодларнинг таржимаи ҳоли, дастурлари ҳақидаги плакатлар, китоб ва буклетларни учратиш мумкин. Буларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси парламенти сайловининг демократия, очиқлик ҳамда ошкоралик тамойилларига мувофиқ ўтаётганидан ва сайловчилар учун номзодларни танлаш имконияти тўла яратилганидан далолатдир.

УзА

4070

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар