Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“Овоз бериш жараёнини юзлаб халқаро кузатувчилар ва хорижлик журналистлар кузатиб бораётир”

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бошланган сайлов жараёнларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган 300 га яқин кузатувчи кузатиб бораётир. ЎзА мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизими, парламент сайловига тайёргарлик, сайлов жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Хади Ражабли, Озарбойжон Республикаси Миллий Мажлиси ижтимоий сиёсат бўйича қўмита раиси:

– Ўзбекистон Республикаси парламентига сайлов жараёнларини мен Тошкентдаги бир неча сайлов участкасида бевосита диққат билан кузатдим. Уларнинг ҳаммасида ушбу сиёсий тадбирга пухта тайёргарлик кўрилгани яққол сезилиб турибди. Сайлов участкалари комиссиялари аъзолари овоз бераётган фуқароларнинг барча саволларига батафсил жавоб қайтармоқда. Сайловчилар фаоллик билан, эмин-эркин овоз бераётир.

Ўзбекистонда сайловга оид қонун ва ҳужжатлар ҳамда уларга киритилган ўзгаришлар билан танишиб чиқдим. Улар халқаро меъёрларга тўлиқ мос келиш баробарида сайловчиларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган демократик тамойилларни ифода этган. Ўзбекистонда экологик ҳаракатнинг ташкил этилиши ва унга Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 15 та депутатлик ўрнининг берилиши юртингизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалда катта ишлар қилинаётганининг ёрқин намунасидир.

Сайлов жараёни мамлакатингиздаги деярли барча оммавий ахборот воситаларида, интернет сайтларда изчил ёритиб борилаётир. Овоз бериш жараёнини эса юзлаб кузатувчилар, хорижлик журналистлар синчковлик билан кузатиб бораётгани мамлакатингизда парламент сайловининг очиқ-ошкоралигини ва транспарентлигини таъминламоқда.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон барча соҳада энг тўғри – эволюцион йўлни танлаган. Шу боис мамлакатингиз тараққиётида изчиллик ва барқарорлик мавжуд. Президент Ислом Каримов узоқни кўзлаб юритаётган сиёсат негизида донолик, вазминлик, ўзаро ҳурмат каби юксак инсоний фазилатлар мужассам. Ўзбекистонда ҳар қандай муаммо вазминлик, ўзаро ҳурмат ва аҳиллик билан ҳал этилишининг асоси ана шунда.

УзА

7548

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар