Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“Сайловга жуда пухта тайёргарлик кўрилган”

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бошланган сайлов жараёнларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган 300 га яқин кузатувчи кузатиб бораётир. ЎзА мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизими, парламент сайловига тайёргарлик, сайлов жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Евгений Янкович, МДҲ Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи:

– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов жараёнини бевосита кузатиб, бу сиёсий тадбирга мамлакатда жуда катта тайёргарлик кўрилганига ишонч ҳосил қилдим. Бугун эрта тонгда Фарғона шаҳридаги 693-сайлов участкасида бўлдим. Сайловчиларнинг фаоллиги эътиборимни тортди. Участкада сайлов юксак даражада ўтиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Сайловчиларнинг эмин-эркин, умумеътироф этилган демократик меъёрларга мувофиқ, овоз бераётганига гувоҳ бўлдим. Ҳозирга қадар бирор ноқонуний ҳолат кузатилгани йўқ. Сайловчилардан ҳам ҳеч қандай эътироз ва шикоят эшитмадим. Уларнинг барчаси номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастури билан яқиндан таниш эканини айтмоқда. Бу уларнинг юрт тақдирига бефарқ эмаслигидан далолат беради. Умуман, сайлов очиқ ва ошкора, демократик тарзда ўтиши таъминланмоқда.

УзА

4506

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар