Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“Жамиятингизда адолат устуворлигининг далолати”

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бошланган сайлов жараёнларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган 300 га яқин кузатувчи кузатиб бораётир. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизими, парламент сайловига тайёргарлик, сайлов жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.


Крунс Хелмут, “КРК” қурилиш-саноат компанияси раҳбари (Австрия):

– Ўзбекистон Республикаси парламенти сайлови очиқ-ошкора, кўппартиявийлик, миллий қонунчилик доирасида ва жаҳон андозаларига мос равишда ўтмоқда. Бунга мен Тошкентдаги 125-сайлов участкасида сайлов жараёнини бевосита кузатиб бориш асносида амин бўлдим. Бу жамиятингизда адолат устувор эканидан далолатдир. Сайловчиларнинг эрта тонгдан овоз беришга фаол киришгани, улар учун яратилган кенг ва қулай шарт-шароит, участкадаги тартиб, хайрихоҳлик ва хушмуомалалик менга жуда маъқул бўлди. Буларнинг барчаси фуқароларнинг мамлакат тараққиёти учун масъулиятни ҳис этишидан далолатдир.

Сайловларнинг юқори самарали ўтишида Ўзбекистон фуқароларининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва сиёсий фаоллигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани диққатга сазовор. Бу ёшлар онги-шуурида демократик қадриятларни шакллантиришга катта ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, барча жабҳаларда, жумладан иқтисодиёт соҳасида улкан ютуқларга эришди. Халқ фаровонлиги муттасил юксалиб, юртингизнинг халқаро майдондаги обрў-
эътибори тобора ошмоқда. Бу мамлакатингизнинг танлаган миллий тараққиёт йўли ғоят тўғри эканига яна бир ёрқин мисолдир.

УзА

2278

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар