Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

“Сайловчиларнинг фаоллиги мени ҳайратга солди”

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бошланган сайлов жараёнларини хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган 300 га яқин кузатувчи кузатиб бораётир.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА мухбирлари уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимиз сайлов тизими, парламент сайловига тайёргарлик, сайлов жараёни ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Айдин Аббосов, Озарбойжон Республикаси Миллий Мажлис депутати:

– Мен Тошкентдаги 166-сайлов участкасига эрта тонгда келганимда, у ер сайловчилар билан гамжум эди. Халқингизнинг, эрта бошланган иш ҳайрли бўлади, деган тушунчага амал қилиши, сайловчиларнинг эрталабдан жуда фаоллиги мени жуда қувонтирди. Сайловлар жараёнини диққат билан кузатар эканман у демократиянинг барча тамойилларига тўлиқ мос келишига ишонч ҳосил қилдим. Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг роли кучайганлиги келажакда юксак самаралар беради. Буни кўппартиявийлик асосида ўтаётган бугунги сайловлар ҳам кўрсатиб турибди.

Юртингизда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилишни таъминлаш учун барча шарт-шароит, ҳуқуқий асослар яратилган.
 

Сайлов участкаларига кела олмайдиган ногиронлар, беморлар ва қариялар учун ҳам қулайликлар яратилгани, сайлов участкаларида ёш болали сайловчилар учун алоҳида хоналар ташкил қилингани мамлакатингизда инсон манфаатларини ва ҳуқуларини таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътиборнинг амалдаги ифодасидир. Мазкур парламент сайлови ғоят самарали бўлишига, халқ ўзи истаган ва ишонган муносиб номзодларни сайлашига ишонаман.
 

Мамлакатингизга ҳар келганимда турли жабҳаларда рўй бераётган улкан ўзгаришларнинг гувоҳи бўламан. Ўзбекистондаги миллий ва замонавий услубни ўзида мужассам этган меъморий обидалар, маданий ёдгорликларни зиёрат қилиб, маънавий озуқа оламан. Юртингизнинг гўзал табиати, боғу-роғлари, кенг ва файзли кўчалари кишига улкан завқ бағишлайди. Ўзбекистонга бир марта келган киши яна қайтиб келиш истаги билан яшайди.

УзА

3870

27Декабрь 2009



Долзарб мавзулар