Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

Экологик ҳаракат атроф-муҳит муҳофазасига хизмат қилади

Абдураҳмон Ал-Хамисий, Ёзувчилар бирлашмаси аъзоси, ёзувчи (Миср):

- Ўзбекистонга илк бор келишим. Мамлакат тараққиётида катта аҳамият касб этувчи муҳим сиёсий воқеа – сайлов жараёнларига кузатувчи сифатида таклиф этилганимдан ғоят мамнунман

Мамлакатингиз сайлов тизими билан танишиб, бошқа давлатлар сайлов қонунчилигида кузатилмаган кўплаб афзал жиҳатларни кашф қилдим. Жумладан, атроф-муҳит муҳофазасини яхшилаш, орол денгизи қуриши оқибатларини енгиллаштириш ва бартараф этиш мақсадида экологик ҳаракат ташкил этилиб, унинг вакилларига Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасидан 15 ўрин ажратилгани мамлакатингизда бошқа соҳалар қатори экология тармоғида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётганидан дарлолат.

Кис Ладаж, “Фонтис” университети профессори (Нидерландия):

- Ташрифим давомида қатор сайлов участкаларида яратилган қулайликлар билан танишишга муваффақ бўлдим. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сонининг оширилгани мамлакатингизда кучли демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга ёрқин мисолдир.

Ўзбекистоннинг сайлов жараёнларида сиёсий партияларга тенг имкониятлар яратилгани мамлакатингиз сайлов тизимининг демократик тамойилларга асосланганидан яна бир далолатдир. Биз, кузатувчиларга сайлов жараёнида қулай шароит яратилгани учун Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясидан миннатдормиз.

Алексей Шерстбоев, “Украина форуми” ижтимоий-сиёсий бирлашмасининг етакчи эксперти (Украина):


- Бухоро ва Навоий вилоятларидаги айрим сайлов участкаларини бориб кўрдим. Сайловга тайёргарлик ишлари юксак савияда ташкил этилган. Сайловчилар учун барча шароит яратилган. Сайлов участкалари аҳоли учун қулай жойларда жойлашгани, барча замонавий технологиялар билан таъминлангани, зарур ускуналар билан жиҳозланган тиббиёт, она ва бола хоналари бунинг тасдиғидир. 

Ўзбекистонда Парламент сайловига пухта тайёргарлик кўрилган. 

Фарҳод Ал-Мекрад, Араб очиқ университетининг узлуксиз таълим бўйича бош директори (Кувайт):

- Мен Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсий тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли демократик ислоҳотларни мунтазам кузатиб бораман ва қўллаб-қувватлайман. Хусусан, 2007 йили бўлиб ўтган Президент сайловида ҳамда жорий йилги парламент сайловида хотин-қиз номзодларнинг қўйилгани мамлакатингизда гендер тенглиги тўла таъминланганидан далолатдир.

Жан-Пол Фурние, Франсия илмий тадқиқот миллий марказининг тадқиқотлар гуруҳи директори:

- Ўзбекистонда сайлов тизимининг замон талаблари асосида тўла шакллангани, сайлов тўғрисида халқаро нормаларга жавоб берадиган қонунлар ишлаб чиқилиб, амалда жорий этилаётгани суверен давлатнинг улкан ютуғидир. Сайловчиларнинг эркин, яширин овоз бериши учун барча шароитлар яратилган. Буни мен пойтахтингиздаги бир қанча сайлов участкалари мисолида кўрдим.

Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўринлари сони 120 тадан 150 тага кўпайтирилгани партиялар ва фуқаролик жамияти институтларининг юртингизнинг демократик янгилашдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада оширишга хизмат қилади.

УзА

5648

26Декабрь 2009



Долзарб мавзулар