Кўриниш

A
A
A
Кўриниш ўлчами
Шрифт ўлчами
Махсус имкониятлар
| Шахсий кабинетга кириш | Рус | O'zb | Ўзб | Eng

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўзатувчи | Рўйхатга ўтиш

Ўзбекистонда сайлов жараёнида демократия ва ошкораликни таъминлаш учун барча шароит муҳайё этилган

Тоҳир Фаруҳ, “Иттиҳод” газетаси бош муҳаррири (Покистон):

- Ўзбекистонда 2007 йилда ўтган Президент сайловида ҳам кузатувчи сифатида иштирок этганман. Ўшанда сайловчиларнинг ўз конституциявий ҳуқуқларини адо этишлари учун барча шароитлар яратилганини кўрганман. Сайлов демократик тамойиллар асосида, очиқ-ошкоралик руҳида ўтган. Бу йерда кўрганларимни, олган таассуротларимни “Иттиҳод” газетасида кенг ёритганман.

Бу йилги парламент сайловига ҳам қизғин ҳозирлик кўрилибди. Мен сайлов жараёнига оид маълумотлар билан танишиб чиқдим. Сайловда қатнашаётган тўрт сиёсий партиянинг сайловолди дастурлари, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари, сайлов тизимидаги янгиликлар мамлакатингиз оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

Мустақиллик йилларида юртингизда миллий оммавий ахборот воситалари изчил ривожланмоқда. Журналистлар эркин ижод қилиши учун зарур шароитлар мавжуд. Ўтган сафар келганимда “Ўзбекистон тудей” газетаси таҳририятида бўлиб, бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилган эдим.

Петер Шпари, “Германия-Ўзбекистон” жамияти вице-президенти:

– Ўзбекистон қадимий анъаналарига таянган ҳолда тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган мамлакатдир. Ўтмиши бой, келажаги порлоқ ана шундай юрт билан ҳамкорлик қилиш барча учун манзур. Шу маънода, Ўзбекистон ва Германия алоқалари изчил ривожланиб бораётганидан, бундай ҳамкорликни мустаҳкамлашга бизнинг жамиятимиз ҳам ўз улушини қўшаётганидан мамнунман.

Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига бўлиб ўтадиган сайловда кузатувчи сифатида иштирок этиш менга алоҳида масъулият юклайди. Бир қатор сайлов участкаларида бўлганимда бу тадбирга қизғин ҳозирлик кўрилганига, сайлов демократик тамойиллар асосида ўтишини, сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин ифода этишини таъминлаш йўлида барча шароитлар муҳайё этилганига гувоҳ бўлдим. Номзодлар тўғрисида маълумотлар тўла-тўкис тақдим этилган, сайловчи кабинада ўзи танлаган номзодга ҳеч кимнинг аралашувисиз овоз бериши имконияти мавжуд.

Партияларнинг сайловолди дастурларини ўқиб чиқдим. Уларнинг илгари сураётган лойиҳалари турли шаклда бўлса-да, барчаси халқ манфаатларини муҳофазалаш, юртингизни янада юксалтириш, мамлакатингизни илғор давлатлар сафига олиб чиқишдек хайрли мақсадни кўзлаб олдинга интилаётганини англаш қийин эмас.

Ўзбекистон – ёшлар мамлакати. Давлат уларни жамиятнинг таянчи ва сунянчи этиб тарбиялаш йўлида кенг қамровли ишлар олиб бормоқда.

Ҳамди Абулайнайн, Миср савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари:

– Ўзбекистонда сайлов жараёнида демократия ва ошкораликни таъминлаш учун барча шароитлар муҳайё этилган. Мен, айниқса, ўзбек ёшларининг ҳар жабҳада фаоллик кўрсатишга бўлган интилишидан қувонаман. Улар замонавий технологияларни чуқур билади, илмли, бир неча тилларда сўзлаша олади.

Бугунги кунда дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солаётган экология муаммоларининг йечимини топишда турли ташаббуслар илгари сурилмоқда. Миллий ва халқаро миқёсда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мамлакатингизда бўлиб ўтадиган сайловда парламентида Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари учун 15 депутатлик ўрни берилгани экологик тангликни бартараф этишда илгари сурилаётган улкан ташаббус, деб ўйлайман. Барча жабҳада бўлганидек, экология соҳасида ҳам табиат билан инсон муносабатини тартибга солишда қонунлар муҳим ўрин тутади. Экологик ҳаракатдан сайланадиган депутатлар келгусида бу борадаги ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга, иқтисодий механизмларни ривожлантиришга муносиб улуш қўшади, албатта.

УзА

4176

26Декабрь 2009



Долзарб мавзулар